Вазирлик ва идоралар ўртасидаги Мустақиллик кубоги якунига етди
Илк бор ўтказилган Мустақиллик кубоги кескин курашларга бой ўтди. Буни ҳар учала совринли ўрин эгаларининг қўшимча саволлар орқали аниқланганидан ҳам кўриш мумкин.
Элликка яқин жамоа қатнашган мусобақада қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
1-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;
2-ўрин: АОКА Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази;
3-ўрин: Республика Маънавият ва маърифат маркази.
Ғолиб жамоалар диплом ва медаллар ҳамда смарт телевизорлар билан тақдирланди.
Шунингдек, мусобақада 1-ўринни эгаллаган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жамоасига махсус тайёрланган Мустақиллик кубоги топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг