Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўзи ва оила аъзолари коронавирусга қарши вакцина билан эмланганини маълум қилди

19:26 10 Декабрь 2020 Жамият
1984 0

Аввалроқ, Инновацион ривожланиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Хитойнинг Хитой Фанлар академияси Микробиология институтининг ишланмаси асосида Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., L компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш ишлари бошлангани ва Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари Хитойдан олиб келинган рекомбинант вакцина билан биринчи дозада эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда янги коронавирус рекомбинант вакцинаси (CHO ҳужайра) халқаро клиник синовларининг III фазаси бошланишига бағишланган маросимда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов  вакцина ҳақида саволларга жавоб берди ва оила аъзолари ҳам эмланганини маълум қилди.

«Мен биолог, генлар инжиниринги билан узоқ йиллар шуғулланган олим сифатида бу ваецинанинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилдим. Биринчи ва иккинчи синовларда қўшимча "эффект"лари бўлдими, йўқми, шуларнинг ҳаммасини ўргангандан кейин , Ўзбекистонга олиб келиш чораларига розилик билдирдик.

Мен шуни ишонч билан айтмоқчиманки, биринчидан ўзим ва оиламда 14 кун олдин бу вакцина синовини ўтказдик. 14 кундан буён оиламизда бирон қўшимча ножўя таъсирлар кузатилгани йўқ. 

Синовларга старт беришда бирон-бир ҳадик йўқ бизда. Халқимизда буни синовини ўтказиб тажрибага айлантириляпти деган фикрлардан йироқлаштирмоқчиман. Буни самарадорлиги ўзимизда кўринади. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти биринчилардан бўлиб ўз оиламизда кўнгиллилардан бўлиб эмлаш жараёнларини амалга оширдик. Антитаначалар ҳосил бўлиш жараёни кузатувда. Бирор ой мобайнида антитаначалар ҳосил бўлиши кутиляпти", деди Инновацион ривожланиш вазири. 

Эслатиб ўтамиз, "Xалқ сўзи" нашри Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан коронавирусга қарши вакцина ҳақида суҳбат эълон қилган эди.

Шахноза ТЎРАМУРОДОВА, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер