Вазир бошқарув компаниялари раҳбарлари билан учрашди

21:45 02 Февраль 2021 Иқтисодиёт
1009 0

Бугун ўз ишини бошлаган "Уй усталари"(HouseMaster) учун халқаро вебинар машғулотида давомида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов мамлакатимиздаги йирик Уй-жой бошқарув компаниялари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда соҳадаги муаммолар рўйи рост ўртага ташланиб, уларнинг ечимлари бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Вазир ширкатлар томонидан ишлатилаётган ҳар бир сўмнинг айнан нимага йўналтирилаётганини аҳоли шаффоф кўриб туриши ва хизмат кўрсатиш сифатидан рози бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Дунёнинг илғор давлатлари тажрибалари хусусида ҳам сўз юритилиб, улардан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари томонидан билдирилган уй-жой бошқаруви фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги барча таклифлар жиддий ўрганилиб чиқилиб, амалиётга жорий этилишига жиддий эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

Мазкур вебинарда «Уй устаси» (“HouseMaster”) фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги муҳим жиҳатлар хусусида батафсил сўз юритилди. Германия ва Туркия давлатларининг бу борадаги илғор тажрибасидан унумли фойдаланишимиз зарурлигига алоҳида урғу берилди. Ҳозирда Ўзбекистон ва Қозоғистонда Европа Иттифоқининг дастури амалга оширилмоқда. 2017-2019 йилларда кўп қаватли уйларни бошқаришга қаратилган лойиҳа бор эди. Энди 2023 йилгача янги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур уй-жой бошқаришда кадрларни ўқитиш, билимини оширишдан иборат. Мазкур лойиҳа доирасида жаҳон андозаларига монанд даражадаги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг профессионал таълим стандартлари ишлаб чиқилади. Шу асосда эса соҳага зарурий бўлган малакали кадрлар тайёрланади. Пировард натижада эса соҳадаги хизмат сифати кескин оширилиб, шаффофлик таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер