Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

13:30 15 Январь 2024 Жамият
326 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро С.Х.га жами 4 500 АҚШ долларини 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 105 минг Россия рубли ва 70,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ш. ва Ш.Н. фуқаро Э.С.дан жами 3 500 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер