Вакилларимиз халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

17:14 11 Октябр 2019 Жамият
1069 0

Германиянинг Мюнхен шаҳрида аэропортларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Inter Airport Europe — 2019” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада бутун дунёдан 500 га яқин компаниялар иштирок этяпти.

22-маротаба ташкил этилган кўргазма ҳаво транспорти техникасини ривожлантириш, аэропорт ва терминаллар учун ускуналар, аэродромларда ишончлилик ва хавфсизлик, самолётларга техник хизмат кўрсатиш каби масалаларни қамраб олган. Унинг доирасида аэропорт фаолиятининг долзарб масалалари бўйича семинар ва давра суҳбатлари ҳам ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирда Транспорт вазирилиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер