Олти ойда Ўзбекистонда 21,5 трлн сўмдан ортиқ қурилиш ишлари бажарилди

17:31 13 Июль 2018 Иқтисодиёт
2300 0
Архив фото

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 21 трлн 588,8 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,7 %ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд қилинган.

Унга кўра, жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 6 929,5 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 32,1 % ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,4 %ни ташкил этди.

Кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 40,7 %и ёки 8 787,9 млрд.сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,1 %ни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 27,2 % ёки 5 871,4 млрд.сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,1 %ни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 78,2 %ни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 2,1 % пунктга кўпайди.

Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 10,6 %ни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,9 % пунктга камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер