“Uzbekistan Airways“ талабалар учун чегирма эълон қилди
Архив сурат
“Uzbekistan Airways“дан талабалар учун чегирмалар эълон қилди. Унга кўра, қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари маҳаллий йўналишлар авиачипталарини тарифидан 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин.
“Чегирма 2023 йил 23 декабридан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Авиачиптани 50 фоиз чегирма билан ҳозироқ авиакомпания агентларидан ва Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган “Uzbekistan Airways Sales“ филиалида харид қилишингиз мумкин”, дейилади авиакомпания хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг