Ургутдаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди (+видео)

17:29 15 Апрель 2026 Жамият
253 0

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида янги қурилаётган бинода ёнғин чиққани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 15 апрель куни соат 16:21 да Ургут тумани «Мерганча» МФЙ ҳудудида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг ертўла қисмида қурилиш чиқиндилари ёниб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида вилоят ФВБга мурожаат келиб тушган. Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этган.

Самарқанд вилояти ФВБ берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер