Урганч туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади

18:52 17 Ноябрь 2023 Жамият
591 0

Фото: “Халқ сўзи”

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғланиб, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётгани, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари эса ушбу халқчил тамойилнинг яна бир амалий ифодаси эканини таъкидладилар. Авваллари ижтимоий хизматлар кўрсатиш турли ташкилотлар томонидан тарқоқ ҳолда амалга оширилиши натижасида ортиқча оворагарчиликлар юзага келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирар эди.

Эндиликда 26 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ушбу марказ ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан ягона тизим орқали амалга оширилади. Келгуси йилдан бу хизматлар сони ортиб, яна янги 23 та ижтимоий хизмат йўлга қўйилади.

                                                        Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер