Университетга ўқишга киритиб қўйиш ва эсдалик нишони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб бериши ҳамда фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг