Украинада Zoom орқали турмуш қуриш мумкин бўлади
Фото: Иллюстратив фото
Маълум бўлишича, Украина ҳукумати мамлакатдаги ҳарбий ҳолат туфайли масофадан туриб, хусусан Zoom орқали турмуш қуришга рухсат берди. Эндиликда бир кунда ариза бериш ва никоҳни расмийлаштириш имконияти мавжуд.
«Ўз хоҳиш-истакларини билдирган шахслар кун давомида турмуш қуришлари мумкин. Никоҳни расмийлаштириш ҳарбий ҳаракатлар бўлмаган ҳудуддаги исталган ФҲДЁ бўлимида амалга оширилиши мумкин. Муайян шароитларда никоҳни нафақат ФҲДЁ ходимлари, балки полиция ходимлари ва ҳарбийлар ҳам расмийлаштириши мумкин. Бу хизмат қилаётган севишганлар учун тегишли, улар фақатгина Zoom орқали масофадан туриб улана олади», — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг