Украина ҳукумати 50 та корхонани мамлакат ғарбига олиб ўтган

02:10 20 Март 2022 Дунё
1324 0

Фото: delfi.lt

Украина ҳукумати мамлакатнинг шарқий ва марказий вилоятларидан 50 та корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ғарбга олиб ўтган. 

Бу ҳақда «Халқ хизматкори» партияси раҳбари Елена Шуляк айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

«50 та корхона мамлакатнинг «қайноқ» нуқталаридан кўчирилди. Эвакуация қилиш учун мурожаатлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 700 тага етди», деди Шуляк.

Унинг қўшимча қилишича, бундай сўровлар озиқ-овқат, ёғочсозлик, тўқимачилик, ёқилғи, кимё саноати, шунингдек, тиббиёт ва машинасозлик соҳалари вакилларидан келиб тушмоқда.

Партия раҳбарининг тушунтиришича, биринчи навбатда стратегик аҳамиятга эга зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхона ва компаниялар кўчирилмоқда.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича «махсус ҳарбий операция» ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди. Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер