Уйчи тумани 4 та сектор раҳбари ишдан олинди

13:24 19 Февраль 2021 Сиёсат
1330 0

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Уйчи тумани тўртта сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинди.

Сессияда Шавкат Мирзиёев Уйчи тумани иқтисодий кўрсаткичлари бўйича республикада энг охирги ўринда экани, қарорлар ижроси бажарилмаётгани, туманда маҳаллабай ишлаш тизими яхши йўлга қўйилмагани ва бошқа камчиликлари туфайли туман ҳокими бошчилигидаги тўртта сектор раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақида кўрсатма берди.

Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманига 2018 йил август ойидан буён Мухаммадаюбхўжа Апақов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер