Уй шароитида таҳсил олаётган ўқувчиларга компьютер жамланмаси совға қилинди

17:30 01 Июнь 2023 Жамият
238 0

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими томонидан вилоятининг олис ва чекка ҳудудларида уй таълимида таҳсил олаётган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга турли совғалар тақдим этиб келинмоқда.

Жумладан, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бу борадаги ишлар янада кенг қулоч ёйди.

Сана муносбати билан бир қатор болажонлар, хусусан, Ангрен шаҳридаги 3-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Муҳайё Мардонова, шунингдек, 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Миразиз Маҳмудов, Оҳангарон туманилик Шаҳина Абдуманаппова ҳамда Хуршодбек Қўшдавлатов ҳолидан хабар олинди.

Эътиборлиси, уларнинг кўнглини кўтариш, қўллаб-қувватлаш мақсадида Фонд томонидан компьютер жамланмаси совға тариқасида топширилди.

Шодиёр Мутаҳаров, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер