Учтепа туман ҳокимлиги “Бешқайрағоч” кўчасида олиб борилаётган қурилишда 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

18:26 11 Октябр 2023 Жамият
824 0

Фото: Иллюстратив фото

Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича:

Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо, тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Айни дамда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер