Уч вилоятда 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди

12:43 18 Февраль 2024 Жамият
552 0

Иллюстратив фото

Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларида 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди. Бунга ушбу ҳудудларда кузатилган кучли шамол сабаб бўлган.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Пастдарғом, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Пайариқ туманларида 35 мингта, Бухоро вилоятининг Ромитан, Бухоро, Олот, Когон ҳамда Жондор туманларида 15 мингта, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 700 та истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ҳозирда вилоят электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер