Уч минг доллар маош олаётган ўқитувчи

10:05 15 Апрель 2026 Жамият
175 0

«Ўқитувчининг ойлик маоши қачон минг долларга етади?» Энди шу каби саволларга ҳожат йўқ. Боиси, айрим устозлар бу довонни аллақачон босиб ўтганлар. Қандай қилиб?

— Бунинг учун фақат изланиш керак, — дейди Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабининг тарих фани ўқитувчиси Сардорбек Жалолиддинов. — Масалан, миллий сертификатга эга ўқитувчининг ойлик маошига 50 фоиз қўшилади. Агар халқаро сертификатга эга бўлса бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари мактаб фондидан устама ажратилади. Шу тариқа ойлик маош ҳам ортиб бораверади.

Сардорбек ана шу ютуқларга эришганлиги боис бугунги кунда 3 минг АҚШ долларига тенг миқдорда ойлик маош олмоқда. Эътиборлиси шундаки, у билан бир жамоада фаолият олиб бораётган 37 нафар ўқитувчиларнинг 10 нафари камида 2 минг доллар маошга эга. «Излаган имкон топар»,-деганлари рост экан.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер