Уч ҳудудда қиймати 600 млн сўмдан ортиқ бўлган электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

19:02 03 Июль 2025 Жамият
288 0

Иллюстратив фото

Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Т.» МЧЖ масъул шахслари «Қумкўча» МФЙ ҳудудидаги цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 361,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.А.» фермер хўжалиги раҳбари Д.М. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 150,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «З.В.» фермер хўжалиги раҳбари М.М. сув насосларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ июнь ойи мобайнида қиймати 136 миллиард сўмдан ортиқ бўлган энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер