Ucell компанияси алоқа ва сайтдаги техник носозликларга изоҳ берди ҳамда узр сўради
Бугун, 27 февраль куни Ucell мобиль оператори фаолиятида узилишлар рўй берди. Бундай ҳолатлар тахминан соат 12:00дан бошланди. Фойдаланувчилар эса алоқа йўқлигидан шикоят қилишди.
Улар алоқа ҳам, уяли алоқа ҳам йўқлигини хабар беришди. Соат 13:25 да техник носозликлар ушбу узилишларга сабаб этиб кўрсатилди. Бунинг кетидан соат 16:25дан компания сайти ҳам ишламай қолди.
Компания ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида техник носозлик билан боғлиқ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг