U-21 Европа чемпионати саралашида можаро

16:59 01 Апрель 2026 Спорт
337 0

Видеодан кадр

Кеча, 31 март куни футбол бўйича 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Исроил U-21 жамоаси ўз майдонида Босния ва Герцеговина ёшлар термаси билан куч синашди.

Учрашув олдидан ғалати ҳолат юз берди. Босния ва Герцеговина ёшлар термаси футболчилари ўйин олдидан Исроил ёшлари билан қўл бериб саломлашишни хоҳлашмади. Бу ҳолат Исроил ва баъзи ғарб нашрлари томонидан салбий қабул қилинди. Улар бу ҳолатни антисемитизм деб аташди.

Европада Исроилни танқид қилиш кайфияти жуда юқори. Жумладан, Босния ва Герцеговина мамлакатда ҳам. Ушбу мамлакат аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил этади.

Ўйин эса 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Ушбу натижадан сўнг, Босния ва Герцеговина терма жамоаси “G” гуруҳида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер