Твердаги Аэрокосмик мудофаа қўшинлари марказий илмий-тадқиқот институтида ёнғин юз берди. Ҳалок бўлганлар бор (Фоторепортаж)

19:57 21 Апрель 2022 Дунё
1327 0

Фото: mk.ru

Россиянинг Твер шаҳридаги Аэрокосмик мудофаа қўшинлари марказий илмий-тадқиқот институтида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти нафарга етди

Фото: mk.ru

Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манбага таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда. «Айни дамда етти киши ҳалок бўлди», дейилади манбада.

Фото: mk.ru

Яна ўнлаб одамлар турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда. Воқеа жойида 14 тез тиббий ёрдам бригадаси ва бошқа фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ёнғинни ўчириш учун махсус вертолёт жалб этилган.

Фото: mk.ru

Маълум қилинишича, ёнғин майдони бир ярим минг квадрат метрни ташкил этган. Бинонинг том қисман қулаган. Мудофаа вазирлиги ёнғин маъмурий бинонинг иккинчи қаватида бошланганини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер