Тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Ўлкамиз ёввойи табиатининг ажойиб вакили бўлган йўрға тувалоқ ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб камая бошлаган эди. Шу боис, асосан Қизилқум чўлларида яшайдиган ушбу қуш 2009 йилда ноёб тур сифатида мамлакатимиз Қизил китобига киритилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 28 май —1 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобларига киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган 2040 бош учирма йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиат қўйнига қўйиб юборилди.
Айтиш жоизки, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Ҳидоят АҲМEДОВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг