Туркия карантин чораларини юмшатишга киришмоқда

19:28 17 Май 2021 Дунё
2074 0

17 майдан бошлаб Туркияда карантин чекловлари юмшатилади. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, хусусан, жамоат транспорти орқали шаҳарлараро саёҳатларга иш вақтидан ташқарида 50 фоиз бандлик билан рухсат берилади. Шу билан бирга, вояга этмаганлар ва 65 ёшдан катта одамлар учун бундай саёҳатлар ҳали ҳам тақиқда қолмоқда.

Савдо марказлари ва хўжалик моллари дўконлари иш кунлари соат 10.00 дан 20.00 гача ишлайди. Озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар дам олиш кунлари фақат соат 10.00 дан 17.00 гача фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, иш кунлари соат 21.00 дан 5.00 гача ва дам олиш кунлари 24 соатлик комендантлик соати 1 июнга қадар амалда қолади.

Ушбу тартиб-қоидалар сайёҳларга тааллуқли эмаслиги таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер