Туркий давлатлар парламентлари раҳбарларининг норасмий учрашуви доирасида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

14:27 17 Апрель 2026 Сиёсат
124 0

Ассамблея доирасида Туркий давлатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи норасмий учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.

Учрашув чоғида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган самарали ҳамкорлик натижасида иқтисодий ривожланиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд қилинди.

Иштирокчилар парламентларнинг ушбу жараёндаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, қонунчилик базасини такомиллаштириш, қабул қилинган қарорлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш орқали ҳамкорликни янада кучайтиришда парламентлар муҳим ўрин тутаётгани ҳамда халқ вакиллик органлари сифатида ушбу жараёнларни рағбатлантириш ва барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим институт сифатида намоён бўлаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон томони туркий давлатлар ўртасида парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш, қонунчилик фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим, фан, маданият ва иқтисодий ҳамкорлик соҳаларида қўшма ташаббусларни илгари суриш ҳамда илғор тажрибалар билан ўзаро ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер