Тупроқ таҳлилига асосланган ақлли ўғитлаш дастури йўлга қўйилди

14:50 12 Сентябр 2022 Жамият
637 0

Сирдарё ёшлар технопарки қишлоқ хўжалиги соҳасида тупроқ таҳлили орқали агротехник тадбирларни амалга оширмоқда.

Сирдарё ёшлар технопарки қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида тупроқ таҳлилига асосланган ақлли ўғитлаш дастурини йўлга қўйди. 

Тупроғи таҳлил қилинган қишлоқ хўжалиги субъектларининг (фермер хўжаликлари, кластерлар, йирик иссқихона ва боғлар) агрокимёвий рақамлаштирилган харитаси тузилиб, махсус дастур орқали ўрганиб борилади.

Бунинг натижасида ҳосилдорлик бир гектар пахта даласида 5-10 центнергача ва бир гектар буғдой даласида 10-20 центнергача ортади.

Нафақат Сирдарё вилояти, балки бутун республикадаги қишлоқ хўжаликларида тупроқ таҳлили ва агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер