Транспорт вазирлигида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директор ўринбосари Эхан Нахмедов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан доимий мониторинг механизми доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги аудит текшируви ўтказилиши муҳокама этилди.
ИКАОнинг навбатдаги аудитига тайёргарлик кўриш, ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда аввалги ўтказилган аудит (2017 йил)дан сўнг олиб борилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг