Транспорт вазири Хитой элчисини қабул қилди 

06:09 04 Август 2023 Сиёсат
571 0

Жорий йилнинг 3 август куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Юй Сзюн билан учрашди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. 
 
Хусусан, ушбу йўналишда амалга оширилаётган «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитоқ» темир йўли қурилиши лойиҳаси, шунингдек, янги йўналишларда авиақатновларни ташкил этиш ҳамда жорий йилнинг 18-19-май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди. 
 
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Транспорт вазирлиги ХХР билан транспорт логистикасини ривожлантириш, хусусан янги маршрутлар орқали мултимодал ташувларни кўпайтириш, жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш ҳамда илғор рақамли техногияларни жорий этиш йўналишларида ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер