Трансформаторларда қўшимча технологик йўқотишларни олдини олиш мақсадида синов амалиёти ўтказилди
“Ўзенергоинспекция” Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Фарғона вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда аҳоли яшаш ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи трансформаторларда электр энергиясини қўшимча технологик йўқотишларини олдини олиш мақсадида синов амалиёти ўтказилди.
Мазкур тажриба Фарғона шаҳар, «16-Ойбек” МФЙдаги 94-сонли трансформаторнинг 0,4 кВ тақсимлаш қурилмасига умумий қуввати 120 кВАр бўлган реактив қувват истеъмолини компенсацияловчи қурилма ўрнатилди.
Бунинг натижасида трансформатордан чиқувчи тармоқдаги йўқотишлар камайди, ундаги кучланиш эса кўтарилди. Жумладан, электр энергиясини узатишда 10/6/0,4 кВ тармоқда қўшимча технологик йўқолишлар бир кунга 640 кВт-соатдан 592 кВт-соатга, бир ой давомида эса 19 минг 206 кВт-соатдан 17 минг 760 кВт-соатга камайишига эришилди.
Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, реактив қувватни компенсация қилинмаслиги натижасида электр тармоқларидан реактив қувват ўтиши қўшимча технологик йўқотишлар пайдо бўлиши, кучланиш ва частотанинг пасайишига олиб келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг