Трамп Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳ эълон қилди

21:52 16 Апрель 2026 Дунё
224 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ливан етакчиси Жозеф Аун ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньҳу 10 кунлик сулҳ тузишга келишиб олганини маълум қилди. Тегишли пост унинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

«Икки етакчи мамлакатлар ўртасида тинчликка эришиш учун Шарқий вақт билан соат 17:00 дан бошлаб 10 кунлик ўт очишни тўхтатиш тартибини эълон қилишга келишиб олдилар», — деб ёзди Америка етакчиси.

Трампнинг сўзларига кўра, сешанба куни Исроил ва Ливан вакиллари сўнгги 34 йил ичида илк бор Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида учрашув ўтказишган.

Америка етакчиси Вице-президент Жей Ди Вэнс, Рубио ҳамда Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Дэн Кейнга «мустаҳкам тинчликка» эришиш учун Исроил ва Ливан билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича топшириқ берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер