Трамп Байденни Америка орзусини ўлдирганликда айблади

10:46 27 Март 2022 Дунё
1404 0

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШ амалдаги етакчиси Жо Байденни Америка орзусини ўлдиришда айблади. 

Трампнинг сўзларига кўра, Украина атрофидаги вазият*, юқори инфляция ва бензин нархи ошишига ҳозирги маъмурият айбдор. 

«Сиз Америка тарихидаги энг ёмон беш президентни олиб, уларни бир жойга тўпласангиз ҳам улар Жо Байден каби атиги 15 ой ичида мамлакатга зарар етказмаганига амин бўласиз. Бир йил ичида у Америка орзусини ўлдирди», деган сиёсатчи.

Трампнинг қўшимча қилишича, агар Байденни ўрнига у АҚШни бошқарганида Украина атрофидаги вазият ҳозиргидек ривожланмаган бўлар эди.

22 март куни «Reuters» агентлиги «Ipsos» халқаро тадқиқот компанияси билан ҳамкорликда ўтказилган сўровга таяниб, АҚШда президент Жо Байденнинг рейтинги рекорд даражадаги 40 фоизга тушиб кетгани ҳақида хабар берди. 

Агентликнинг қайд этишича, бундай паст кўрсаткич 8 ноябрдаги сайловларда Конгресс устидан назоратни сақлаб қолишга интилаётган Демократик партия учун жиддий огоҳлантириш ҳисобланади.

*Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди.

Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Кўплаб давлатлар Россияга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров каби бир қатор расмийлар, шунингдек, тадбиркорлар ва журналистларга қарши санкциялар киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер