“Tracker"нинг носоз двигатели янгисига алмаштириб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи Ф.Ф мурожаат қилди. Унда Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Ф хам 2020 йил декабрь ойида автосалонга тўлов амалга ошириб, янги "Tracker" йўлтанламасини харид қилгани, автомобилни қабул қилиб олганидан ҳеч қанча вақт ўтмасидан двигателда носозлик аниқлангани маълум қилинган.
Истеъмолчи бу ҳақида автосалон мутасаддиларига билдириб, автоуловнинг двигателини янгисига алмаштириб беришларини сўрайди. Автосалон ходимлари эса ҳозирда янги двигатель йўқлиги, бироз кутиши кераклиги айтганлигини таъкидлаган.
Федерациянинг Бухоро шаҳар жамияти ходимлари томонидан ҳолат тезда ўрганилиши натижасида носоз двигатель автосалон томонидан янгисига алмаштириб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг