Тожикистонда икки киши коронавирусдан вафот этди

11:31 03 Май 2020 Дунё
1376 0

Архив сурат

Тожикистонда коронавирус сабаб икки киши ҳалок бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам дастлабки икки ўлим ҳолати қайд этилганини тасдиқлаган. Беморларнинг ёши, шунингдек, улар бошқа касалликлардан азият чеккан ёки чекмагани ҳақида маълумот берилмаган. Мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 76 нафарга етган.

Таъкидланишича, 2 май куни кечқурун Тожикистон шифохоналарида 2782 киши коронавирус белгилари билан тиббий кузатув остида бўлган, сўнгги 24 соат ичида 217 бемор кўрикдан сўнг шифохоналардан уйига рухсат берилган.

Тожикистонда жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбурий қилиб қўйилган. Одам кўп тўпланадиган жойлар гигиена воситалари билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус аниқлангани ҳақида 30 апрель куни эълон қилинганди. Унда 15 кишида коронавирус аниқлангани, касалланганларнинг 10 нафари Сўғд вилоятида, 5 нафари эса Душанбе шаҳрида эканлиги маълум қилинган эди.

Айни вақтда Тожикистон вирус аниқланган энг охирги давлат бўлиб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер