Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
«Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг тўртта туманида газ таъминоти қисман узилади.
Бугун, 17 март куни мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда газ бўлмайди:
Мирзо Улуғбек тумани: соат 10:00 дан 12:00 гача — «Яланғоч» маҳалласи; соат 11:00 дан 13:00 гача — «Мевазор» маҳалласи;
Олмазор тумани: соат 11:00 дан 13:00 гача — «Чустий» маҳалласи;
Учтепа тумани: соат 11:00 дан 13:00 гача — Ўрикзор кўчаси;
Янгиҳаёт тумани: соат 11:00 дан 13:00 гача — Хўжа Учқун кўчаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг