Тошкентдан Сариосиёга авиақатновлар бошланади

15:30 06 Май 2025 Жамият
242 0

2025 йил 30 майдан бошлаб Silk Avia авиакомпанияси Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ушбу янги йўналиш пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун Сариосиёга қулай ва тезкор саёҳат имкониятини яратади. Табиий гўзалликлари, шифобахш ҳавоси ва сокин масканлари билан машҳур Сариосиё сўнгги йилларда ички туризмнинг севимли йўналишларидан бирига айланган.

Silk Aviaʻнинг мазкур ташаббуси нафақат фуқаролар учун қулайлик яратади, балки Сурхондарё вилоятида туризм ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер