Тошкентдаги қурилиш объектида ёнғин юз берди
Фото: ФВБ
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган қурилиш объектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 22 май куни соат 12:43 да Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳ кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида ёнғин рўй бераётгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:51 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:19 да алангани қуршаб олган. Орадан 24 дақиқа ўтиб эса тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган», деб ёзади бошқарма ахборот хизмати.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг