Тошкентдаги кўприклардан бири икки кунга ёпилди
Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк 24 майгача (шу куни ҳам) транспорт ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу муддат ичида кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21-26 май кечаси (соат 22:00 дан 6:00 га қадар) таъмирлаш ишлари туфайли ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг