Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Миробод туманида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот 2023 йилнинг 19 июль куни соат 23:52 да Миробод тумани “Заминобод”МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан этиб бориб ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида 100-150 кв.м уйнинг том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг