Тошкентдаги фастфуд кафесида ёнғин чиқди

19:49 13 Декабрь 2024 Жамият
501 0

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган фастфуд кафесида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар ФВБга бугун, 13 декабрь куни соат 16:12 да Янги Сергели кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 16:19 да етиб бориб, ёнғинни 16:31 да қуршаб олган ва 16:32 да тўлиқ ўчирган.

«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер