Тошкентдаги дўконлардан бирида ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган дўконлардан бири ёниб кетди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 апрель куни соат 07:44 да Олмазор тумани Сақичмон кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг