Тошкентда жиноят иши бўйича қидирувда бўлган шахс қўлга тушди

13:20 06 Август 2025 Жамият
321 0

Тошкент шаҳри Бекобод туманида қидирувда бўлган шахс ЙҲХ хизмати ходими томонидан қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Бекобод туманида ЙҲХ хизмати ходими томонидан қоидабузарлик содир этган пиёда тўхтатилиб, ушбу фуқарога тегишли маълумотлар текширилган.

Текширув натижасида, ушбу шахс 1993 йилда туғилган А.Д эканлиги, Тошкент вилояти Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддасига кўра қўзғатилган жиноят бўйича қидирув эълон қилинганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда фуқаро Бекобод туман ИИБга топширилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 184-моддаси — солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш ҳақида. Унда шахс ёки ташкилот қасддан солиқ тўламаса, даромадларни яширса ёки камайтириб кўрсатса, жазога тортилиши белгиланган.

Аввалроқ Нукус шаҳрида яшаётган фуқаро фарзанди учун 13 йиллик алиментни олдиндан тўлаб, рекорд ўрнатгани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер