Тошкентда юк ташиш караси ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Олмазор туманида юк ташиш караси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 24 апрель куни соат 16:54 да Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида юк ташиш карасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 17:01 да етиб бориб, 17:13 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг