Тошкентда вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 16 майга ўтар кечаси соат 23:58 да пойтахтнинг Миробод тумани Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ га хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғин жойига етиб бориб, соат 01:31 да алангани қуршаб олган 02:48 да тўлиқ бартараф этган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳам етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар тушмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг