Тошкентда устунга бориб урилган «Spark» автомобили ёниб кетди

23:50 08 Декабрь 2021 Жамият
1449 0

Тошкентда устунга урилган «Spark» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 7 декабрь куни соат 19:40 атрофида Мирзо Улуғбек туманида 1990 йилда туғилган «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, устунга бориб урилган, натижада автомобиль ёниб кетган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер