Тошкентда «Tracker» тўлиқ ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида «Tracker» бутунлай ёниб кетди. Пойтахт ФВБ ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 8 ноябрь куни соат 10:43 да Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон боғи кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида, шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 10:52 да етиб бориб, ёнғинни соат 11:00 да ўчирган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг