Тошкентда «Tesla» ҳамда «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Tesla» ҳамда «Lacetti» автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 5 май куни соат 12:50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчасида 35 ёшли О.Т. бошқарувида бўлган «Tesla» русумли автомашина ва 28 ёшли Х.А. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг