Тошкентда қувур ёрилиши оқибатида 3 киши жабрланган — ФВВ

12:49 10 Июль 2025 Жамият
768 0

Фото: Telegram

Бугун, 10 июль Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасидан ўтган Д-800 миллиметрли иссиқлик таъминоти қувурида босим остида сув қувурининг ёрилиши ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонага олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер