Тошкентда Ўзбекистон–Озарбайжон биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади

18:50 17 Февраль 2023 Сиёсат
602 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 16 февраль куни «Бўлажак минтақалараро форум олдидан жорий савдо-иқтисодий муносабатлар» мавзусида Боку – Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Озарбайжоннинг «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби билан ҳамкорликда, мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси ва «Спутник Озарбайжон» халқаро ахборот агентлиги кўмагида ташкил қилинди.

Анжуманда икки давлат таҳлилий марказлари етакчи экспертлари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Жорий йил 23-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Озарбайжон минтақалараро форуми олдидан ўзига хос эксперт муқаддимасига айланган ушбу учрашув кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ўсиш суръатини таҳлил қилиш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашиш имконини берди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабат ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйгани, тобора «стратегик теранлик» касб этиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 2022 йилдаги Ўзбекистонга давлат ташрифи якуни бўйича кенг кўламли келишувларга эришилгани, бўлиб ўтган музокаралар биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг юқори ўсиш нуқталарини белгилаб, мақсадларга эришиш омилларини кўрсатиб бергани қайд этилди.

Айниқса, Тошкент ва Боку аллақачон ҳамкорликнинг янги йўналишларини, жумладан, тижорий алоқани кенгайтиришга киришган. Бу энергетика, транспорт, алоқа, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, айниқса, яққол намоён бўлмоқда.

Тадбир давомида озарбайжонлик экспертлар томонларни қизиқтирган соҳалардаги муносабатнинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан ўртоқлашдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер