Тошкентда ноқонуний тарзда психотроп воситалари савдоси билан шуғулланган дорихона ишчилари аниқланди

17:38 12 Март 2020 Жамият
1518 0

11 ва 12 март кунлари Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Юнусобод туманида ноқонуний тарзда психотроп воситалари савдоси билан шуғулланган дорихона ишчиларини аниқлашди.

Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида жойлашган “FARM KARDIO PLUS” масъулияти чекланган жамиятга тегишли дорихонада, сурхондарёлик 48 ёшли Шокиржон К. исмли дорихона мудири тегишли рухсатсиз кучли таъсирга эга психотроп дори воситаларини сотган.

Текширув давомида дорихонадан 73 та “Регапен” ва 139 та “Тропикамид” дорисининг тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги боис, улар ашёвий далиллар сифатида мусодара қилинди.

Шу туманнинг Обод кўчасида жойлашган “QUDRATILLA BARAKA SAVDO” МЧЖга тегишли яна бир дорихонада 38 ёшли Дилфуза З. ва Тошкент вилоятилик 23 ёшли Дилфуза А.лар кучли таъсирга эга ва психотроп воситаларни тегишли рухсатсиз сотишган.
 

Дорихона текшируви давомида ашёвий далиллар сифатида 494 та “Карбамезапин”, 9 та “Селофен”, 207 та “Регапен” ва 120 та “Тропикамид” топилиб, олиб қўйилди.

ИИББ хабарига кўра, ҳозирги вақтда топилган ашёвий далилларнинг манбаини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер