Тошкентда «Nexia-3» ва «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: ЙҲХБ
Тошкент шаҳар Сергели туманида «Nexia-3» тўхтаб турган «Damas»га урилиб, уни ағдариб юборди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат 17:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган Т.Х. «Nexia-3» автомашинасини бошқариб келаётиб йўл четида ҳаракатсиз турган 1987 йилда туғилган А.Э. бошқарувида бўлган «Damas» билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машинанинг ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг