Тошкент шаҳрида «Lada Largus» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 17 июль куни соат 19:15 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин транспорт воситасидаги қисқа туташув туфайли келиб чиққан. Аланга туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қамчиқ» довонида «Isuzu» русумли юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг